Делегация таркибига Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, шунингдек, академик В.И. Шумаков номидаги трансплантология ва сунъий органлар миллий тиббиёт илмий-тадқиқот маркази директори Сергей Готье ва Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университети ректори Сергей Лукьянов каби юқори даражадаги мутахассислар кирди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
Ташриф давомида юқори даражадаги қатор учрашувлар, мамлакатимизнинг етакчи тиббиёт муассасаларига ташрифлар режалаштирилган. Шунингдек, делегация Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университети филиалининг очилишига тайёргарлик кўриш ишларини кўздан кечириш мақсадида Чилонзор тиббиёт коллежига ҳам ташриф буюради.
Ташриф якунлари бўйича Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университети билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида шартнома имзоланиши кўзда тутилмоқда.









