баннер
25 апр 2025
16:06

    Маърифатли аёллар учрашуви

    Урганч давлат педагогика институтида Хоразм вилоятидаги “Маърифатли аёллар” кенгашининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари Нигора Қутлимуродова, институт ректори Феруза Мадраҳимова, Республика Оила ва хотин қизлар қўмитаси “Илм нури” жамияти раҳбари Дилбар Алимжонова, “Янги Ўзбекистон” университети проректори Ҳилола Назирова ва бошқа масъуллар иштирок этди.

    Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Оила ва гендер институти, “Оқила аёллар” ҳаракати вакиллари, вилоятнинг ижод ва илм, фан ва маданият йўлидаги фидойи, фаол ва етакчи аёллари, олималар, ёш тадқиқотчилар ва ижодкорларнинг ҳам йиғилишда қатнашгани учрашув шукуҳини оширди.

    Ўзбекистон халқ артистлари, хизмат кўрсатган маданият ходимлари, давлат мукофоти соҳибалари, профессорлар ва фан докторлари, ижодкорлар, бир сўз билан айтганда, элимиз ардоғидаги аёлларни ўзида жамлаган бу учрашув чин маънода илм ва ижод байрамига айланди, дейилади институт ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech