баннер
23 апр 2025
00:00

    Марказий банк фуқароларга тегишли банк карталари ҳақида юборилаётган SMS-хабарлар бўйича тушунтириш берди

    Молия 19 феврал 2025 838

    Ижтимоий тармоқларда тижорат банклари томонидан фуқароларга тегишли банк карталари ҳақида SMS-хабарлар юборилаётгани ҳақида хабар тарқалди.

    Мазкур SMS-хабарлар тижорат банклари томонидан Марказий банкнинг тегишли кўрсатмасига мувофиқ фуқароларни уларнинг номига расмийлаштирилган банк карталари тўғрисида хабардор қилиш мақсадида юборилмоқда.

    SMS-хабарларда келтирилган банк карталари рақамлари ахборот хавфсизлиги ҳамда киберхавфсизлик талабларидан келиб чиқиб, қисман беркитилган тарзда акс эттирилган.

    Фуқаролар SMS-хабарларда қайд этилган банк карталари уларнинг номига расмийлаштирилганлиги билан боғлиқ бирор тушунмовчиликлар келиб чиққан тақдирда, хизмат кўрсатувчи тижорат банкига мурожаат қилиб, ҳолатга аниқлик киритишлари ҳамда фойдаланмаётган банк карталарини ёпишлари тавсия этилади.

    Қайд этиш лозимки, анъанавий усулда банк картаси очишдан ташқари фуқаролар номига банк карталари (хусусан, виртуал банк карталари) фирибгарлар томонидан банк мобиль иловаларидаги фуқаро шахсий кабинети эгалланиши оқибатида ёки фуқаронинг ўзи банк мобиль иловасида рўйхатдан ўтиш орқали расмийлаштирилиши мумкин.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech