Машҳур ҳинд актёри Митҳун Чакраборти Тошкент халқаро кинофестивалида қатнашади

    Маданият 26 сентябр 2021 796

    28 сентябрдан бошланаётган Тошкент халқаро кинофестивалига «Диско раққоси» фильмидаги Жимми роли билан танилган афсонавий ҳинд актёри Митҳун Чакраборти ҳам  ташриф буюради. Таниқли меҳмон кинофестиваль очилиш маросимида иштирок этади. 

    «Диско раққоси» фильми билан бирга «Ўйна, ўйна», «Қироллик ови» каби кинокартиналар актёрга катта шуҳрат олиб келган.

    Тошкент халқаро кинофестивали «Кино 5 кунда», «Жаҳон мамлакатлари киноси кунлари», Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиали ва вилоятларда янги киноманзилларнинг очилиши каби катта дастурни ўз ичига олган.

    Шунингдек, кинофестиваль доирасида 14та хориж давлатларининг кино кунлари бўлиб ўтади. Ҳинд делегацияси ҳам ўзининг фильмлари ва махсус дастури билан иштирок этади.

    Кинофестивалга Голливуднинг таниқли юлдузлари ҳам ташриф буюради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates