Машиналарни видеога олган аёлни ҳақоратлаган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди

    Фарғонада машиналарни «съёмка» қилган аёлга ташланиб, уни ҳақорат қилган шахслар жавобгарликка тортилди.

    Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

    Маълум бўлишича, 9 январь куни соат 14:40 ларда ушбу аёл ва Тошлоқ—Фарғона йўналишида таксичилик билан шуғулланувчи ҳайдовчилар ўртасида жанжал келиб чиққан.

    Аёлнинг ҳолат бўйича Фарғона шаҳар ИИО ФМБга қилган мурожаати терговга қадар текширув давомида ўрганиб чиқилган.

    Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида чиқарилган қарорга кўра, икки нафар ҳайдовчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 3 баравари (1 миллион 20 минг сўм) миқдорида жаримага тортилган.

    Ҳуқуқбузарлар қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, бу ҳолат бошқа содир этилмаслигига ваъда берган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates