«Matiz» ҳайдовчиси ҳаракатланаётган «Equinox» ойнасига иш қуроли билан нега ҳужум қилгани маълум бўлди

    Хавфсизлик 9 июн 2023 12292

    Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида содир бўлган ҳолат бўйича тарқалган видеохабар юзасидан ахборот берди.

    Аниқланишича, жорий йилнинг 14 май куни соат 18:20 да фуқаро М.М ўзининг бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасида отаси билан Қорасув шаҳар ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ариза муаллифи О.А ўзининг бошқарувида бўлган «EQUINOX» русумли автомобилида уларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилган.

    М.М.нинг отасига ноўрин хатти-ҳаракат қилиши сабабли М.М отасини яшаш хонадонига ташлаб келиб, О.А.нинг ортидан боради. Отасига нисбатан бўлган ҳурматсизлик юзасидан ўзаро гап тортишган ва видеохабарда акс этган ҳолатларни содир қилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган текширувлар даврида мурожаатчи О.А.нинг автомашинасига 7.016.542 сўм миқдорда зарар келтирилган, шу билан бирга бирон-бир шахсга нисбатан тан жароҳатлар етказилмаган.

    Ҳолат бўйича ўтказилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари якунига кўра, М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш), 61-2-моддаси 1-қисми (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш), 135-моддасида (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир қилганлиги боис, тўпланган ҳужжатлар маъмурий тартибда чора кўриш масаласини ҳал этиш учун жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар судига юборилган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates