2025 йил 15 июнгача Тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудудларда, 2025 йил якунигача қолган ҳудудларда аҳоли “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади ҳамда тиббиёт бригадаларига бириктирилади.
Шунингдек, “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури ишлаб чиқилган бўлиб, 2025 йил 1 июндан Дастур доирасида қисқа муддатда тиббиёт муассасаларида аҳоли учун қулай шароитлар мақсадида қуйидагилар йўлга қўйилади, жумладан:
- тиббиёт муассасаларида кутиш заллари ташкил қилиниб, ўриндиқлар билан таъминланади;
- аҳоли, беморлар, ногиронлар ҳаракатланиши учун қулайликлар яратилади;
- “Она ва бола” хоналари ташкил қилинади, хоналар ва йўлаклар тежамкор замонавий ёритиш қурилмалари билан жиҳозланади.









