МДҲ мамлакатлари парламентарийлари тарихий хотирани асраб-авайлаш масаласини муҳокама қилдилар

    Халқаро ҳамкорлик 27 октябр 2022 720

    27 октябрда Самарқандда МДҲ ПA Сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссиясининг мажлиси ўтказилди.

    Йиғилиш иштирокчилари Марказий Aмерика парламентининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси фаолиятида иштирок этиш масаласи бўйича мурожаати масаласини кўриб чиқдилар.

    Муҳокама қилинган яна бир муҳим масала - тарихий хотирани асраб-авайлаш ва тарихни сохталаштириш уринишларига йўл қўймаслик масаласи бўлди.

    Комиссия аъзолари шунингдек, МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси кузатувчилари гуруҳининг минтақадаги сайловларни кузатишдаги иштироки ҳақидаги ахборотни эшитди.

    Йиғилиш иштирокчилари комиссиянинг 2022 йилдаги фаолияти якунларини сарҳисоб қилиб, МДҲ ПA Сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссияси раисининг ўринбосарларини сайлади.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатини Ахборот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates