Парламент аъзолари «Экологик хавфсизлик тўғрисида», «Экологик ахборотдан фойдаланиш тўғрисида», «Ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари тўғрисида», «Aлоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги намунавий қонунларнинг янги таҳрири лойиҳаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, «Экологик фондлар тўғрисида», «Aсалчилик тўғрисида», «Органик қишлоқ хўжалиги тўғрисида»ги ва «Тоғ-кон саноати фаолиятининг қўшни ҳудудларда яшовчи аҳоли саломатлигига потенциал таъсирини баҳолаш тўғрисида»ги намунавий қонунлар лойиҳалари комиссия эътиборга ҳавола этилди.
МДҲ ППA томонидан қабул қилинадиган намунавий қонунлар кейинчалик фаолиятда фойдаланиш учун миллий парламентларга тақдим этилади, бу эса МДҲ минтақасида умумий ҳуқуқий маконни яратиш ва ривожлантириш имконини беради.
Комиссия аъзолари томонидан МДҲ ПA ҳузуридаги Экология ва табиатдан фойдаланиш бўйича эксперт кенгаши тўғрисидаги низом муҳокама этилиб, ўнинчи Невский халқаро экологик конгрессига тайёргарлик кўриш, қишлоқ хўжалиги сиёсати, табиий ресурслар ва экология соҳасидаги миллий қонун хужжатларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги ҳамда комиссия ташаббуси билан МДҲ ПA томонидан қабул қилинган намунавий қонун ҳужжатларидан фойдаланиш масалалари юзасидан маълумотлар эшитилди. Шунингдек, 2023 йил куз ойларига режалаштирилган «Тоғли ҳудудларни барқарор ривожлантириш» халқаро форумига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.