Доимий комиссия мажлисини унинг раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Эркин Зоҳидов олиб борди.
Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентлари вакилларига МДҲ давлатлари учун намунавий Интеллектуал мулк кодексининг янги таҳрири лойиҳаси тақдим этилди.
Парламентарийлар, шунингдек, маданият, туризм ва спорт соҳаларида рақамли ривожланиш жабҳасида қонун ижодкорлиги йўналишини ҳам муҳокама этди.
Шунингдек, мажлис кун тартибидан «Телевидение ва радиоэшиттириш тўғрисида»ги, «Рақамли медиа-ресурслар муҳитида электрон алоқалар тўғрисида»ги намунавий қонунларни ишлаб чиқиш масалалари ўрин олди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.