Меҳмон уйларини ташкил этиш ва бошқариш туризм ривожининг муҳим омили

    Туризм 18 июл 2023 920

    Зомин туманида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш ва бошқариш кўникмалари бўйича семинар-тренинг ташкил этилди.

    Маданият ва туризм вазирлиги, Ўзбекистон Меҳмон уйлари ва hostel эгалари ассоциацияси томонидан “Меҳмондўстлик академияси” ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Оилавий меҳмон уйлари – қишлоқ ҳудудларида аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш воситаси” лойиҳаси доирасида жорий йил 15-16 июль кунлари Жиззах вилоятининг Зомин туманида семинар-тренинг ташкил этилди.

    Ушбу тренингда “Дуоба” МФЙда истиқомат қилувчи 35 нафар фуқаролар (хусусан ёшлар ва хотин-қизлар) учун мутахассислар томонидан оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш, юритиш, маркетинг, тарғибот қилиш, туристларни жалб этиш, хизмат кўрсатиш (сервис жараёнлари, жумладан кутиб олиш, жойлаштириш, хона хизмати, овқатлантириш, санитария-гигиена талаблари, муомала маданияти ва бошқалар), шунингдек бошқа ташкилий-ҳуқуқий масалалар бўйича билим ва кўникмалар берилди.

    Шунингдек, семинар-тренинг доирасида мавжуд меҳмон уйлари ва оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш истагида бўлган қизиқувчилар билан давра суҳбати ташкил этилиб, унда биргаликда муаммолар ва камчиликлар биргаликда муҳокама этилди ва тренерлар томонидан маслаҳатлар берилди.

    Мазкур семинар-тренингларни ташкил этишдан кўзланган мақсад, қишлоқ аҳолиси даромадларини ошириш, қишлоқларда янги иш ўринларини яратиш, маҳалла ва қишлоқ аҳолиси орасида туризм маданиятини шакллантириш ва инфратузилма ҳолатини яхшилаш пировардида маҳаллий аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган.

    Семинар-тренинг якунида иштирокчиларга малака сертификатлари топширилди, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

    Шунингдек, хабар орқали август ойида Жиззах вилоятининг Фориш ва Бахмал туманларидаги туризм салоҳияти юқори қишлоқларда ҳам семинар-тренинглар ташкил этилиши маълум қилинади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates