Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича вилоят ҳокими ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Маълум бўлишича, Жиззах шаҳар Халқобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Эски шаҳар деҳқон бозори рўпарасида 8 нафар қизлар “Гулруҳ“ салонида оқ келинлик кўйлагини кийиб олган ҳолда қўлларига «Эр керак» деб ёзилган плакатларни ушлаб, кўчада юрган тасвирлари салонни реклама қилиш мақсадида салон раҳбари Ш.А ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси (блогер) Ш.Э лар томонидан ташкил этилганлиги, улар реклама видеоролиги тайёрламоқчи бўлани аниқланган.
Ҳолат юзасидан, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи дарҳол жараённи тўхтатиб, қизларга ва гўзаллик салони раҳбариятига жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилиши, миллий қадриятларни ҳурмат қилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.