Зомин туманининг айрим ҳудудларига сел келди

    Маълумотларга кўра, айни пайтда махсус муҳандислик техникалари ёрдамида сел оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

    Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, шу йилнинг 27 май куни Жиззах вилояти Зомин туманининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши оқибатида сой (сел йўллари)лардан ёмғир сувларининг тўпланиб оқиши кузатилган.

    Сел сувлари келиши оқибатида “Дуоба“ МФЙ, Қоронғусой қишлоғи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг бир қисми қум-тош массалари билан ёпилиб қолган.

    Фуқаролар, аҳоли яшаш хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва чорва молларига зарар етмаган.

    Шу ўринда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси барча фуқаролардан тоғ ва тоғ олди ҳудудларда ҳаракатланганда ёки дам олиш учун борилганда барча хавфсизлик талабларига қатъий риоя этишларини сўрайди, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates