Меҳнат мигрантларига микроқарзлар берилади

    Ижтимоий ҳаёт 16 сентябр 2020 6045

    2020 йил 15 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–4829-сонли «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Қарорга мувофиқ, хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий этилади.

    Хорижда ишлашга кетишдан олдин Ўзбекистон фуқароларини касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш амалиётини самарали йўлга қўйиш, уларга касбий малакани тасдиқловчи халқаро тан олинадиган сертификатларни бериш тизимини жорий қилиш мазкур тизимнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

    Қарорга кўра:

    - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиалларига умумий раҳбарлик қилади;

    - Ҳудудий филиал раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёрдамчиси ҳисобланади;

    - Ҳудудий филиаллар хорижий иш берувчилар билан келишувлар тузади ҳамда хорижга фуқароларни ишга юборади.

    Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январга қадар қуйидагилар ташкил этилади:

    - Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида «Япон тили ва касбий малака» тест маркази;

    - Фарғона шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида пайвандчилар мактаби;

    - Гулистон шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида ишчилар тайёрлаш ўқув маркази;

    - Наманган вилоятидаги профессионал таълим муассасаларида давлат хусусий шериклик асосида «IT School» ўқув марказлари, чет тилларига ўқитиш ва хизмат соҳаси бўйича касбларга тайёрлаш ўқув марказлари.

    Шунингдек, 2021 йил 1 январдан:

    - «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими»га киритилган кам таъминланган оила аъзоси ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда уларга микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади;

    - микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 млн сўмгача миқдорда 1 йил муддатга берилади;

    - микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates