Олий Мажлис делегацияси Туркий тилли давлатлар парламентлари халқаро ишлар бўйича қўмиталар раисларининг биринчи учрашувида иштирок этди

    Жорий йил 25апрелда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегацияси Боку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар парламентлари халқаро ишлар бўйича қўмиталар раисларининг биринчи учрашувида иштирок этди.

    Тадбирда Туркий тилли давлатлардан Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ва Қирғиз парламентлари аъзолари, Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси вакиллари қатнашди.

    Учрашувда Туркий тилли давлатлар муносабатларининг юқори суръати, мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик руҳидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик кенгайиб бораётгани қайд этилди.

    Ўзбекистон делегацияси таъкидлаганидек, Туркий тилли давлатлар раҳбарлари ўртасидаги очиқ ҳамда ишончли муносабатлар икки ва кўп томонлама алоқаларни ривожлантиришда мустаҳкам асос ҳисобланади.

    Ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий-ҳуқуқий соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилаш, давлатлар ўртасида юқори даражада эришилган қўшма лойиҳалар ва келишувларнинг парламент назорати институтидан фойдаланган ҳолда рўёбини таъминлашга кўмаклашишга эътибор қаратилди.

    Шунингдек, тадбир иштирокчилари халқаро ташкилотлар ва парламентлараро тузилмалар доирасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва бир-бирини қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эканлигини билдирди.

    Учрашув якунида Туркий тилли давлатлар парламентлари халқаро ишлар бўйича қўмиталар раисларининг навбатдаги учрашувини Туркия Республикасида ўтказишга келишиб олинди.

    Ташриф давомида Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова ҳамда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Араз Азимов билан учрашувлар бўлиб ўтди. Унда томонлар Ўзбекистон ва Озарбайжон Туркий тилли давлатлар ташкилотларида фаол иштирок этаётгани таъкидланди. Мулоқот давомида ўзаро манфаатли бўлган бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates