“Мазкур чора сигареталар, сигар, тамаки иситиш тизимлари, ҳар қандай ёнадиган маҳсулотлар ва электрон сигаретларга тегишли”, дейилади Турин коммуна кенгаши сайтида.
Март ойи бошида Италия ОАВлари мамлакат ҳукумати очиқ ҳавода бар ва ресторанлар, боғлар ва жамоат транспорти бекатларида электрон сигарет чекишни тақиқлаш режалари ҳақида хабар берган эди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи йил охирига қадар қабул қилиниши кўзда тутилганди, деб хабар беради report.az.