ИҲТга аъзо давлатлар ошпазлари иштирокида гастрономик фестиваль ўтказилди

    «Шаҳрисабз – Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти» халқаро тадбирлари доирасида ИҲТга аъзо давлатлардан ташриф буюрган маҳоратли ошпазлар иштирокида гастрономик фестиваль ташкил этилди.

    «Шаҳрисабз пазандачилик беллашуви» номи остида ўтказилган фестивалда 30 дан ортиқ ошпазлар ўз давлатларининг энг сара миллий таомларини тарихий майдондаги «Ҳунармандлар маркази» ҳудудида тайёрлаб тадбир иштирокчиларига тақдим этди.

    ИҲТ Бош котиби Ҳусрав Нозири Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ҳамроҳлигида ҳар бир давлат ошпазлари учун қурилган ўзига хос «ошхоналар»да бўлиб, таомларнинг тайёрланиши жараёнлари билан танишди ва уларни татиб кўриб, ошпазлар маҳоратига баҳо берди.

    Гастрономик фестивалда барча ошпазлар нафақат халқаро тадбир иштирокчилари учун, балки маҳаллий аҳоли вакиллари учун ҳам кун давомида хизмат кўрсатди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates