Учрашувда меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасидаги Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган халқаро Конвенцияларнинг бажарилиши, ушбу йўналишда бошқа Конвенцияларга қўшилиши масалалари кўриб чиқилди.
Мамлакатимизда хусусий сектор ривожланиб бораётганини ҳисобга олиб, корхоналарда иш берувчилар ва ходимлар муносабатларининг ҳуқуқий асосларини янада кучайтириш борасидаги ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.