Мексикада антиқа никоҳ қайд этилди

    Мексиканинг Оахака штатидаги Сан-Педро-Уамелула шаҳри мери Виктор Гюго Соса ўз халқига омад олиб келиш учун тимсоҳга уйланди. Бу ҳақда Agence France Presseга таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

    "Бир киши анъанавий маросимнинг бир қисми сифатида тимсоҳ аёлига уйланди. Бундай "никоҳ" билан аҳоли худоларни тинчлантириши мумкин, шунда улар ёмғир, яхши ҳосил, тинчлик ва осойишталикни таъминлайдилар", - дейилади хабарда.

    Судралиб юрувчи Алисия Адриана деб номланган.

    “Мен масъулиятни ўз зиммамга оламан, чунки биз бир-биримизни севамиз. Муҳими шу. Севгисиз никоҳ бўлмайди...”, — деди шаҳар ҳокими.

    Қайд этилишича, маросим давомида тимсоҳнинг оғзи арқон билан боғланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates