Никоҳ ҳақиқий эмас деб топилиши ҳам мумкинми?

    Биласизми? 4 март 2025 895

    Оила кодексига кўра, никоҳланувчи шахслар никоҳ тузишга мажбурланганда ҳақиқий эмас деб топилиши белгиланган.

    Оила кодексига кўра никоҳ қуйидаги ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилади:

    — никоҳ тузишга мажбурланганда;

    — никоҳ ёшига риоя қилинмаганда (никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланади. Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин);

    — лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахс бўлса;

    — насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндош, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар бўлса;

    — лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;

    — сохта никоҳ тузилганда, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай никоҳ қайд қилдирганда;

    — никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ касаллиги) борлигини иккинчисидан яширганда, агар иккинчиси судга шундай талаб билан мурожаат этса.

    Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш фақат суд тартибида амалга оширилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates