баннер
22 мар 2025
14:15

    Энди никоҳдан ўтиш учун масофадан туриб ариза бериш мумкин

    Тегишли маълумотлар тўлдирилгандан сўнг ариза ФҲДЁ бўлимига юборилгач бир иш куни ичида тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма олинади, бир ойдан сўнг эса никоҳни қайд этиш учун ФҲДЁ бўлимига борилади.

    Қайд этилишича, масофадан туриб никоҳдан ўтиш учун аввал ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтилади ва никоҳни қайд этиш учун ФҲДЁ органига ариза юбориш хизматидан фойдаланилади.

    Шундан сўнг ариза берувчилар ўзи ҳақидаги маълумотларни киритади ҳамда аризани давом эттириш учун инвойс рақамини аризанинг бошқа иштирокчисига тақдим этади.

    Иккинчи тараф аризани тасдиқлаган ҳолда инвойс рақамини киритиб, хизматдан фойдаланишда давом этади.

    Кейинги босқичларда ариза берувчилар учун қулай бўлган ФҲДЁ бўлими, никоҳ маросими қандай тартибда ўтказилиши танланади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech