Қашқадарёда мактаб ўқувчисининг унаштируви бўлгани юзасидан маълумот берилди

    Ижтимоий тармоқларда «Қашқадарёда мактаб ўқувчисининг унаштирув маросими ўтказилмоқда» сарлавҳаси остида хабар тарқалди.

    Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан Ички ишлар органлари билан биргаликда ўрганилди.

    Аниқланишича, бу унаштирув маросими Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани Тухмор қишлоғида яшовчи, 2003 йилда туғилган (вояга етган) Б.Г.га тегишли бўлиб, қизнинг ўзи тушунтириш беришича, маросим унинг хоҳишига зид бўлмаган ҳолда ўтказилган.

    Шу билан бирга, Болалар омбудсмани республикамизнинг мазкур ҳудудида қизларни эрта турмушга узатиш урф-одати ҳали ҳам сақланиб қолаётганига урғу бериб, қизларнинг мактабдан кейин таълим олиши учун имкониятларни янада манзилли равишда кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши ва бу борада мутассадилар тизимли чоралар кўриб бориши зарурлигини таъкидлайди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates