Мен Ўзбекистон ХДПни танладим

    Ижтимоий ҳаёт 1 апрел 2021 2335

    Ўзбекистонда сўнгги йилларда Ёшлар сиёсати давлат даражасига кўтарилиб улгурди. Бунинг яққол мисоли сифатида 2021 йилга — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилиниши ёшлар борасида амалга оширилаётган сиёсатнинг мантиқий давоми бўлди.

    Президентимиз ташаббуси билан ёшларни сиёсий ҳаётга тайёрловчи мактаб сифатида Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисининг ҳар иккала палаталари ҳузурида Ёшлар парламентининг ташкил этилишининг ўзи ҳам парламентаризмда ёшларнинг ўз овозига эга бўлишини таъминлаб берди. Ёшлар борасида Президентимиз қайси минбардан маъруза қилсалар ҳам айнан биз ёшлар бўйича алоҳида ўз ташаббусларини илгари сурмоқдалар.

    Шу муносабат билан биз партия ёшларининг олдида ҳам жуда катта масъулият турибди. Биз аввало ёшлар борасида амалга ошираётган ишларимизни танқидий таҳлил қилган ҳолда ишимизни тўғри йўлга қўйиб олишимиз лозим. Бугун партия ғояларини оммалаштириш ва ёшларни партиямиз сафига кенг жалб қилиш масаласига эътибор қаратар эканмиз аввало, жорий йилнинг ўтган даврда амалга оширилган ишларни қисқача баён этсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.

    Партия Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда 5 та лойиҳа, 22 маротаба масофавий ўқувлар, 45 та маҳаллада партия ғоялари тарғиботига қаратилган давра суҳбатлари, 11 маротаба Олий таълим муассасалари талаба ёшлари билан муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларга бағишланган тадбирлар, 1 та республика миқёсидаги ёшлар форуми, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 5 маротаба меҳнат ярмаркалари ташкил этилди. Бугунги кунга келиб вилоят кенгашимизда жами 12768 нафар ёшларимиз партиямизга аъзо ҳисобланади.

    Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширилишида Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар кенгаши иштирокини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасини ҳар бир банди ижросини таъминлаш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилган бўлиб, шу асосида 41 нафар ёшлар бандлиги таъминланган.

    Ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, диний экстремизм ва ақидапарастликнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари томонидан «Уюшмаган ёшлар билан партия ҳам ишлайди» мавзусида ёшлар ўртасида кенг равишда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилиб, Ўзбекистон ХДП туман ва шаҳар кенгашлари томонидан 12 маротаба давра суҳбатлари ва амалий лойиҳалари ташкил этилди. Бу тадбир барча туман ва шаҳарларда намунали тарзда тадбирлар ташкил этилиб, 500 нафардан зиёд ёшлар қамраб олинди.

    Жорий йилдан биз Ёшлар билан ишлаш секторимизнинг иш фаолиятини тартибга солувчи Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритдик. Шунингдек, Президентимиз илгари сурган ташаббуслари бўйича Чора-тадбирлар дастурини ҳам ишлаб чиқдик. Ҳозирда партия сафидаги ёшларни ҳақиқий сонини қайтадан инвентаризациядан ўтказмоқдамиз.

    Биз ҳозирги кунда ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича турли хил амалий лойиҳалар ишлаб чиқдик. Мазкур лойиҳалар айнан президентимиз илгари сурган ташаббусларига қаратилган бўлиб, партия сафига ёшларни жалб қилишда жуда катта самара беради деган умиддаман.

    Бундан ташқари ҳар хил спорт марафонлари ўтказиш ўз режамизда турибди буни ҳам самарали ташкил этиш бўйича ҳозирдан тайёргарлик жараёнини бошлаб юбордик. Шунингдек партия қошига ёшларни жалб қилиш мақсадида «Ёш лидерлар» клубини ташкил этдик, ва вилоятимизда ушбу клубга 50 нафар иқтидорли, ташаббускор ёшларни жалб этдик. Бу билан биз партиянинг кучли билимли ёшларини шаклланишига эришамиз.Уларга биз нафақат қанот фаоллари сифатида қарабгина қолмай уларни билимини ошириш бўйича ҳам ўқув дастурлари ишлаб чиққанмиз.

    Бундан ташқари, меҳрибонлик уйлари, саховат ва мурувват уйларида ҳар ойда бир ҳудудда маънавий, кўнгилочар тадбирларини амалга оширамиз.

    Ёшларни жўшқин ҳаётга жалб этиш мақсадида ҳудудларда спорт марафонлари ташкил этилади. Бу орқали партиямиз ёшлар қамровини кенгайтирамиз.

    Ўйлайманки, ушбу хайрли ишларимиз орқали барча йўналишларни қамраб оламиз.

    Бир сўз билан айтганда, жорий йилда партиямизни ижтимоий-сиёсий фаолиятимизнинг барча йўналишлари бўйича катта ишлар кутмоқда. Бу ишлар давомида электоратимиз манфаатларига жавоб берувчи устувор иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни ҳал қилишдаги иштирокимиздан сезиларли натижаларга эришиш партиянинг жамиятдаги таъсирини янада кучайтиришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.

    ИСЛОМБEК УМИРОВ

    Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилояти

    Кенгаши Ёшлар билан ишлаш сектори мудири

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates