Қуйида 2025 йилда янги қуриладиган, капитал таъмирланадиган ва реконструкция қилинадиган боғчаларни аниқлаш бўйича ўтказилган "Менинг боғчам" лойиҳаси доирасида ғолиб лойиҳалар билан танишишингиз мумкин.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 апрелдаги ПҚ–165-сонли қарори 7-бандида 2025 йил учун ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган лойиҳаларга йўналтириш белгиланган.