баннер
21 апр 2025
20:08

    Ҳилола Умарова “Ташаббусли бюджет“ учун пул йиғиш ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақирди

    Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова педагоглардан “Ташаббусли бюджет“ учун пул йиғиш ҳолатларга дуч келганда вазирликка мурожаат қилишини, ўқитувчи ва МТТ ходимлари манфаати доимо ҳимоя қилинишини айтди.

    Вазирнинг таъкидлашича, охирги йилларда мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим тизими ходимларини ўз фаолиятидан бошқа ишларга жалб қилиш, ортиқча ва асоссиз йиғди-йиғдиларга қарши курашиляпти, бу масалада мурожаатлар сони аввалгиларига нисбатан анча камайган.

    Лекин тизимда баъзан жамоага нотўғри талаблар қўяётган, турли мақсадлар учун маблағ йиғиш топшириқларини бераётган, бир сўз билан айтганда ҳамон эскича фикрлаётган масъуллар ҳам учраб турибди.

    “Яқинда Қува туманидаги мактабларнинг бирида ўқитувчиларнинг ойлик маошидан “опен бюджет“да овоз йиғиш учун 700 минг сўмдан ушлаб қолишни талаб қилган директор билан меҳнат шартномасини бекор қилдик“, — дейди Ҳилола Умарова.

    “Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи 11 мартдан бошланди.

    "Бу лойиҳа қисқа муддатда очиқлик, фуқароларнинг бюджет жараёнида иштирокини оширишга хизмат қилиши билан эътиборга тушди. Бу ижобий ислоҳотларга ўқитувчи, таълим ходимларини мажбурий овоз беришга жалб этиш, улар маошидан пул йиғишлар билан соя солмайлик“, — дея қўшимча қилди вазир.

    Ҳилола Умарова, педагогларни уларнинг вазифасига кирмайдиган ишларга жалб қилиш, турли мақсадлар учун маблағ йиғиш каби ҳолатлар билан ҳеч қачон муроса қилинмаслигини эслатиб ўтди ва шу каби ҳолатларга дуч келган педагогларни вазирликка мурожаат қилишга чақирди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech