баннер
21 мар 2025
14:37

    “Ташаббусли бюджет“да мажбуран овоз йиғиш бўйича қанча шикоят тушгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Ташаббусли бюджет“нинг 2025 йилги 1-мавсумида овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан ишонч рақами орқали келиб тушган мурожаатлар тўғрисида маълумот берди.

    Вазирликнинг маълум қилишича, овоз бериш босқичи давомида фуқаролар томонидан бугунги кунга қадар ишонч рақамига овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари бўйича жами 23 та шикоят келиб тушган.

    Энг кўп Тошкент шаҳрида — 4 та, Андижон ва Хоразм вилоятларида — 3 тадан мурожаат келиб тушган.
    Соҳалар кесимида эса умумтаълим мактаблари бўйича — 10 та, тиббиёт ташкилотлари бўйича — 8 та, бошқалар — 5 та.

    Эслатиб ўтамиз, келиб тушган барча мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли туман (шаҳар) Халқ депутатлари Кенгашларига юборилади ҳамда ҳолат ўз тасдиғини топса, мазкур лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади ёки ғолиблар рўйхатидан ҳам чиқарилиши мумкин, — дейилади хабарда.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech