Барча қўрқинчли тасвирлар Midjourney нейротармоғи томонидан яратилган. Бу эски эмас, балки энг сўнгги v5 версияси. Бармоқлар, юзлар ва бошқа нарсаларни яратиш қобилияти яхшиланди.
Расмлар бир хил турга мансуб: одамлар вахший йиртқич ҳайвон ёки бошқа хавф-хатардан қочади. Уларнинг барчасида “Менинг охирги селфийим” ибораси ёзилган.
Дастлаб тасвирлар Telegramдаги “Mid Jorney | Нейротармоқлар”да пайдо бўлди. “Like”лар ва кўришлар сонига қараб, фойдаланувчилар улардан ҳайратланганлигини ва уларга маъқул бўлганини билиш мумкин. Кейинчалик улар бошқа Telegram каналларида, шунингдек, VK гуруҳларида эълон қилина бошланди, деб хабар беради mail.ru.








