“Менинг уйим” электрон тизими ишга туширилди

    Рақамлаштириш 26 декабр 2023 2019

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида “Менинг уйим” электрон тизими ишга туширилди.

    Тизимда бошқарув сервис компаниялари томонидан хизмат кўрсатиладиган кўп қаватли уйлар ва улар ҳақидаги маълумотлар жамланган. Ушбу тизим бошқарув ташкилотларининг тўловларни қабул қилиш, уйлар ва улардаги дебитор қарздорлик ҳисобини юритиш, шунингдек, аҳоли томонидан йўлланган мурожаатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ ишларни тизимли ташкил қилишда ёрдам беради.

    “Менинг уйим” электрон тизимига республикадаги 40 минг 852 та кўп қаватли уйлар киритилган. Уйлардаги 1,35 миллиондан зиёд абонентлар мавжуд. Уларга 822 та бошқарув сервис компаниялари ва 142 та ширкатлар томонидан хизмат кўрсатилмоқда. Тизим орқали 247,1 миллион сўм миқдоридаги мажбурий бадал тўланган. Дебитор қарздорлик 414,6 миллион сўмни ташкил этади.

    Тизимнинг мобиль иловаси ишлаб чиқилгани натижасида аҳоли томонидан мажбурий бадалларни тўлаш, бошқарув сервис компанияси ишини баҳолаш ва нотариуслар билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда қулайлик яратилди. Бугунги кунда мобил илова фойдаланувчилари 15 мингдан ортиқни ташкил қилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates