Микроқарз ва имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

    Хусусан, Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Самарқанд вилоят минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Боғишамол” банк хизматлари маркази собиқ бошлиғи А.Т. қариндоши Ф.Х. ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, микроқарз олиш учун мурожаат қилган фуқаролар номига турли хўжалик юритувчи субъектлардан сохта иш ҳақи маълумотларини расмийлаштириш орқали жами 386,7 млн сўм микроқарз расмийлаштиришиб, ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.

    Шу каби, Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.К.” хусусий корхонаси раҳбари Ф.К. ўғли Х.Б. номига “P.S.” МЧЖ ташкил этиб, тижорат банки филиалидан пайпоқ ишлаб чиқариш ускунаси сотиб олиш мақсадида 232 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни “Б.К.” хусусий корхонасига ўтказиш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.

    Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “М.М.” оилавий корхонаси раҳбари З.М. автомобилларга техник хизмат кўрсатиш учун дастгоҳлар сотиб олиш мақсадида ажратилган 200 млн сўм имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилиб, гаровга қўйилган “NEXIA 3” русумли автомобилни ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб сохта ҳужжатлар орқали тақиқдан чиқариб юборганлиги аниқланган.

    Худди шундай, Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ў” МФЙ бўйича ҳокимнинг собиқ ёрдамчиси М.И. фуқаро Н.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, банк муассасасидан 4 нафар фуқаро номига тикув дастгоҳлари сотиб олиш мақсадида 132 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағлар эвазига сотиб олинган тикув дастгоҳларини бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юборганликлари аниқланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates