Миллат истиқлоли учун курашган қатағон қурбонларини ёд этиш – инсонийлик бурчдир

    Бўш вақтда 5 август 2022 1105

    Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан Бухоро давлат университети тузилмасидаги "Қатағон қурбонлари хотираси" музейида 5 август Маънавият ва маърифат ўқуви ташкил этилди.

    Унда РМММ Бухоро шаҳар бўлинмаси раҳбари А.Ҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти Олтинчи минтақавий ҳудуд мувофиқлаштириш маркази 4- сон Тергов Ҳибсхонасининг бир гуруҳ шаҳсий таркиби ходимлари, музей директори, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси А. Ҳамроев иштирок этдилар.

    Тадбирда таъкидландики, Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Ватанимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги, эркинлиги, келажак авлодларнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида мардона кураш олиб бориб, азиз жонларини фидо қилган, мустабид тузум даврида қатағон қилинган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини ўрганиш ҳамда тарғиб этиш борасида қатор ишлар амалга оширилди. 2001 йил 31 августда - “Қатағон қурбонларини ёд этиш куни” деб эълон қилинди. “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси барпо этилди. “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди, “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейи ҳамда ҳудудлардаги олий таълим муассасалари қошида унинг бўлимлари ташкил этилди.

    Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Исҳоқхон Ибрат, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирий каби улуғ маърифатпарвар аждодларимиз хотирасига бағишланган муҳташам ҳайкаллар, музейлар бунёд этилди, ижод мактаблари фаолияти йўлга қўйилди. Сиёсий қатағон йилларида ноҳақ қурбон бўлган юртдошларимизнинг номларини аниқлаш, уларнинг қолдирган меросини ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган илмий-тадқиқот ишлари, бадиий ва ҳужжатли асарлар яратилди.

    Рақамларга мурожжат қиладиган бўлсак, 1937-1938 йиллардаги “катта қирғин” даврида биргина Бухоро вилоятидан 1157 нафар ватандошларимиз қатағон қилинди. 1980 йилларнинг ўрталарига келиб, совет ҳукумати ўзбек халқи бошига янги мусибатларни солди. “Пахта иши”, “Ўзбек иши” номи остида бошланган қатағонларнинг янги тўлқини ниҳоятда фожали тарзда юз берди. Бухоролик 520 нафар ватандошларимиз “ўзбек иши”, “пахта иши” номи остида айбдор деб топилиб, жиноий жавобгарликка тортилди ва қатағон қилинди.

    Хуллас, мустамлакачи совет ҳукумати Россия империясининг содиқ меросхўри сифатида Ўзбекистонда деярли ҳар 10 йилда оммавий қатағонлар уюштириб, маҳаллий раҳбар кадрлардан тортиб оддий деҳқонларгача қўрқувда сақлаб турдилар. Бухоро вилояти 1920-1990 йиллар орасида ўтказилган оммавий қатағонлар натижасида 2889 нафар фарзандларидан жудо бўлди. Халқимиз бисотида: “Аждодлар хотираси муқаддасдир”, - деган ҳикматли сўз бор. Биз хотирасини эъзозлаётган, тавоф этаётган аждодлар эса совет давлати қатағон тегирмонларида янчиб ташланган, сўнгги манзиллари ҳам номаълум бўлган жабрдийдалардир.

    Республика Маънавият ва маърифат маркази

    Бухоро шаҳар бўлинмаси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates