Миллионерлар яшаши учун энг қиммат шаҳарлар рейтинг эълон қилинди

    Шанҳай кетма-кет иккинчи йил миллионерлар яшаши учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида етакчи бўлди, деб хабар берди Forbеs.

    Швейцариянинг Julius Baer хусусий банки тузган рейтингда Лондон иккинчи ўриндан жой олди. Кейинги ўринларда Тайбэй, Ҳонгконг ва Сингапур жойлашди. Юқори ўнталикка шунингдек, Монако, Цюрих, Токио, Сидней ва Париж шаҳарлари кирди. Нью-Йорк 11-ўринга жойлашди.

    Julius Baer экспертлари рейтингни тузишда 1 млн. доллар ва ундан кўп даромадга эга инсонлар сотиб олиши мумкин бўлган маҳсулот ва хизматларнинг турли шаҳарлардаги нархларини ўрганишади. Маҳсулотлар рўйхатига кўчмас мулк, BMW X7 автомобили, Christian Dior аёллар сумкаси, тақинчоқлар, аёллар пойабзали, эркаклар костюми ва қўл соати, MacBook, виски, вино, велосипед ва тренажёрлар киритилган.

    Хизматлар рўйхатидан бизнес-классда парвоз, меҳмонхонадаги люкс хона, энг яхши ресторанда овқатланиш, тиббий суғурта, юристларга ҳақ тўлаш, фарзандларни MBA даражасида ўқитиш ва кўзни лазерли коррекция қилиш кабилар ўрин олган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates