Ҳолат юзасидан университет расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Миллий университетида ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ва бошқа устозларга салом бермагани учун ҳеч қандай масъул томонидан талабадан тушунтириш хати ёздириб олинмаган.
“Талабаларнинг устозларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши, салом бериши ёки бермаслиги уларнинг шахсий маданиятига тааллуқли масала ҳисобланади”, — дейилади муносабатда.
Бироқ талабанинг узр сўраб, тушунтириш хати ёзишга мажбурлангани юзасидан изоҳ берилмаган.