Минскда халқаро автомобиль транспорти бўйича Ўзбекистон-Беларусь қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

    Транспорт 9 август 2022 1075

    Ўзбекистон Транспорт вазирлиги делегациясининг Беларусга амалий ташрифи доирасида ушбу мамлакат Транспорт вазирлигида Халқаро автомобиль транспорти бўйича икки томонлама қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Беларус ўртасида 2021 йили ҳамда жорий йилнинг олти ойи мобайнида автомобилда халқаро юк ташишнинг ҳолати таҳлил этилди, 2023 йил учун икки томонлама, учинчи давлатларга юк ташиш ҳамда транзит орқали ўтиш учун рухсатномалар алмашуви ҳажми, шунингдек, миллий юк ташувчиларга қулайлик яратиш мақсадида муқобил транспорт йўлакларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди.

    Томонлар истиқболда автомобилда халқаро юк ташишни амалга оширишда лицензиялаш тизимини бекор қилиш бўйича иш олиб боришга келишиб олдилар.

    Музокаралар давомида автомобилда халқаро юк ташиш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзбек миллий ташувчиларининг малакасини ошириш, уларни илғор тажриба асосида қайта тайёрлаш курсларига жалб этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Йиғилиш якунида эришилган келишувларни мустаҳкамлаш мақсадида ваколатли вакиллар тегишли Баённомани имзолади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates