Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-2025 ўқув йилига тайёргарлик масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

    Айни пайтда университетда 56 та бакалавриат йўналиши, 59 та магистратура мутахассислиги бўйича 33 мингдан ортиқ талабалар таҳсил олмоқда.

    10 сентябрь куни Миллий матбуот марказида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-2025-ўқув йилига тайёргарлик масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

    Дастлаб университет масъуллари томонидан Ўзбекистон Миллий университетида янги ўқув йилига тайёргарлик, ўқув жараёнлари сифатини ошириш, ҲEМИС ахборот тизимини жорий этишни такомиллаштириш, талабаларни турар жой билан таъминлаш, уларга билим олиши, салоҳиятини намоён қилиши учун қўшимча имтиёз ва кулайлик яратиш, ёш тадқиқотчилар учун қулай имкониятларни йўлга қўйиш бўйича амалга оширилган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.

    Матбуот анжуманида иштирок этган ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар Ўзбекистон Миллий университети масъулларидан ўзларини қизиқтирган саволлари бўйича жавоб олишди. Маълумот ўрнида мавзу Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўзининг бир асрдан ошиқ фаолияти мобайнида нафақат мамлакатимиз ва минтақамиз, балки жаҳон миқёсидаги минглаб салоҳиятли кадрлар, илм-фаннинг илғор вакилларини тарбиялаган, илм-фан мактабларини яратган отахон даргоҳдир.

    Ўзбекистон Миллий университети 1918 йилда ташкил этилган, дунёнинг топ-1000 университетлари қаторидан жой олган бўлиб, таълимнинг деярли барча фундаментал йўналишлари бўйича Ўзбекистон олийгоҳлари учун республикадаги таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates