Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида вақтинча табиий газ етказиб бериш тўхтатилади

    Таъмирлаш ишлари 11 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар давом этиши огоҳлантирилмоқда.

    Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманининг “Ижодкор” МФЙ Миллий боғ кўчасига 11 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақида “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ хабар бермоқда.

    Белгиланган ҳудудда:

    Aҳоли хонадонлари сони — 1959 та

    Улгуржи истеъмолчилар сони — 20 та.

    Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.