Миср ҳукумати томонидан тақдим этилган С гепатитига қарши дори воситаларининг навбатдаги туркуми Ўзбекистонга етказилди

    Долзарб 23 октябр 2023 849

    Миср ҳукумати томонидан мамлакатимиз учун инсонпарварлик ёрдами тариқасида ажратилган С гепатитига қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг навбатдаги туркуми Тошкентга жўнатилди.

    Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

    Таъкидланишича, ушбу лойиҳа Ўзбекистон Президентининг Мисрга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда мамлакатимиз раҳбарининг С Гепатитига чалинган беморларни 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

    «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг навбатдаги туркумини Ўзбекистонга жўнатиш бўйича келишув жорий йил 3 октябрь куни мамлакатимиз дипломатларининг Миср соғликни сақлаш вазирининг ўринбосари Муҳаммад Ҳасаний билан олиб борган самарали музокаралари натижасидир.

    Муҳаммад Ҳасаний мулоқот чоғида мамлакатимизда С гепатитидан даволанаётган беморларга кўмак беришни давом эттириш учун Миср Соғликни сақлаш вазирлигида жорий лойиҳани давом эттиришдан мамнунлигини ва гуманитар ёрдамнинг 16-туркуми доирасида С гепатитига қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситаларини етказиб берилишини билдирди.

    Умумий қиймати 38 минг 456 АҚШ долларига тенг бўлган 3680 дона «Sofosbuvir-400mg» дори воситалари 21 октябрь куни Шарм аш-Шайхдан Тошкентга «UzAirways» АЖ кўмагида етказиб берилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates