Миср саҳросида илм-фанга номаълум бўлган титанозаврнинг суяклари топилди

    Олимлар деярли 50 йил аввал Миср саҳросида титанозавр суякларини топишган эди. Улар мазкур турни “Igai semkhu” деб номлашди. У қадимги Миср тилида “воҳанинг унутилган хўжайини” деган маънони англатади.

    Титанозавр 75 миллион йил аввал ҳозирги Харга воҳасида яшаган. У шу турга мансуб динозаврларга қараганда анча кичикроқ бўлган: узунлиги атиги 10-15 метр.

    Немис тадқиқотчилари 1977 йилда Мисрнинг Ғарбий чўлидаги қоялардан титанозаврнинг тошга айланган қолдиқларини ажратиб олишди. Шундан сўнг намуна бир неча ўн йиллар давомида унутилди.

    Янги тадқиқотда Карнеги табиий тарих музейи палеонтологлари фотоалбомни қайта таҳлил қилишди ва унинг илгари номаълум бўлган титанозавр турига тегишли эканлигини аниқлашди.

    Бу Африкадаги энг тўлиқ сақланиб қолган динозавр скелетларидан биридир, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates