Мўғулистон Ўзбекистонда элчихона очишни режалаштирмоқда

    2023 йил 8 март куни Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Батсетсег билан учрашди.

    Томонлар икки давлат Президентларининг 2022 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашдилар.

    Ўзаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, ТИВлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш, савдо айланмасини диверсификация қилиш ва қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

    Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Мўғулистон ишчи гуруҳи ва Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш масалаларини ўрганиш бўйича келишувга эришилди.

    Шунингдек, ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ўзининг тедеграм каналида қуйидаги фикрларни қолдирди:

    • "Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Баттсетсег Хоним Олияларини Тошкентда кутиб олиб, Халқаро хотин-қизлар куни билан табрикладик. Мўғулистоннинг Ўзбекистонда элчихонасини очиш қарорини олқишлаймиз. Сўнгги йилларда 🇺🇿🇲🇳 икки томонлама алоқалар истисносиз барча соҳаларда ижобий суръат кўрсатмоқда."
    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates