Бу ҳақда маҳаллий маъмуриятга таяниб ТАСС хабар берди.
Маълумотларга кўра, Булган қишлоғида ўлат аломатлари билан касаллик ҳолатлари аниқланган. Шундан сўнг ҳокимлик томонидан оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиш ва мактабларда ўқув жараёнини масофавий тарзда ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди. Шунингдек, ҳудудда дезинфекция ва профилактика ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Хубсугул вилоятида ҳам ўлат сабабли аҳоли ҳаракатига, транспорт қатновига, бозорлар ва умумий овқатланиш муассасалари фаолиятига чеклов қўйилган эди.
Расмий маълумотларга кўра, 12 сентябрь ҳолатига кўра, ўлатга чалинган уч нафар бемор билан алоқада бўлган 110 киши шифокорлар назоратида қолмоқда. Соғлиқни сақлаш хизмати маълумотларига кўра, 2025 йил август ойи ҳолатига Мўғулистоннинг 17 вилоятидаги 130 аҳоли манзилгоҳида ўлат ўчоқлари қайд этилган. 2014–2024 йилларда 20 киши ушбу касалликка чалинган бўлиб, улардан 9 нафари вафот этган.









