Моҳир саркарда Баҳодир Ялангтўш ҳақида фильм суратга олинади

    Маданият 16 май 2022 3437

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Баҳодир Ялангтўш хотирасини абадийлаштириш бўйича  берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан  моҳир саркарда ҳақида тарихий-бадиий фильм суратга олинади. 

    Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

    Фильм Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ezgu film студияси томонидан Жаҳонгир Аҳмедов режиссёрлигида яратилади. Кинокартинада буюк саркарда, Регистон мажмуаси бунёдкори, Самарқандга ҳокимлик қилган саркарда Баҳодир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли ва фаолияти ҳикоя қилинади.

    Ҳозирда актёрлар билан фото ва видео кастинг жараёнлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates