Молдовада президентлик сайловларининг иккинчи турида Майя Санду ғалаба қозонди

    Якшанба, 3 ноябрь куни Молдовада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтди.

    Амалдаги давлат раҳбари Майя Санду ўзининг ғалабасини эълон қилди.

    Европа интеграцияси тарафдори Майя Санду президентлик сайловларининг иккинчи турида ғалаба қозонганини эълон қилди. Овозларни санаш ҳали якунлангани йўқ, бироқ унинг рақиби, мамлакатнинг собиқ бош прокурори Александр Стояногло энди унга етиб олиш имконига эга эмас.

    Майя Санду хорижда яшовчи молдоваликларнинг овозлари эвазига ғалаба қозонди.

    Маҳаллий вақт билан соат 03.30 ҳолатига кўра, сайлов участкаларининг 98,9 фоизи овозлари санаб чиқилганида, Майя Санду 55 фоиздан кўпроқ, Стояногло эса 45 фоиздан кам овоз олган.

    Охирги овозлар хориждаги сайлов участкаларидан олинган овозлар саналади ва Европада истиқомат қилувчи кўп сонли молдоваликлар амалдаги президентни қўллаб-қувватлашди, деб хабар беради 24.kg.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates