Туркиянинг мухолифатдаги Республика Халқ партияси раиси Ўзгур Ўзелнинг айтишича, праймериз давомида 15 миллионга яқин фуқаро ҳибсга олинган Истанбул ҳокими Экрем Имамоғлуни республика президентлигига номзод қилиб кўрсатган.
Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низамходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2025 йил 2 мартда бўлиб ўтган Тожикистон Республикаси Мажлиси Олининг қуйи палатаси – Маджлиси намояндагонга навбатдаги сайловларига тайёргарлик ва уни ўтказиш жараёнларини кузатишда иштирок этди.
Расмий дастлабки натижаларга кўра, Германиядаги сайловларда ХДИ/ХСИ блоки 28,6 фоиз овоз олмоқда, ГуМ иккинчи (20,8 фоиз), ГСДП учинчи ўринда (16,4 фоиз). “Яшиллар” ва Сўл партиялар ҳам парламентга кирди.
Шу йилнинг 15 февраль куни Абхазия президентлигига сайлов бўлиб ўтди. Номзодларнинг ҳеч бири сайловчиларнинг ярмидан кўпи овозини ололмади. Шу тариқа нисбатан юқори натижа қайд этган икки даъвогар кейинги босқичга йўлланма олди.
Греция парламенти Бош вазир Кириакос Мицотакис томонидан номзоди кўрсатилган собиқ парламент спикери Костас (Константинос) Тасуласни президент этиб сайлади.
АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Арктика ҳудудига қизиқиши кучайгани фонида Гренландияда 11 март куни умумий сайловлар бўлиб ўтади. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 январь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкони кеча бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, президентлик сайловларида Беларуснинг амалдаги Президенти Александр Лукашенко 86,82 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.
Ливан парламенти армия қўмондони Жозеф Аунни мамлакат президенти этиб сайлади.
Ўзбекистон сузиш федерациясининг ҳам навбатдан ташқари конференциясида делегатлар Қудратилла Рафиқов номзодини бир овоздан маъқуллашди.