Бу ҳақда Бухоро шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Амонов Мўмин Олимович – Бухоро шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
М. Амонов 1988 йилда Шофиркон туманида туғилган. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.