Қайд этилишича, 50 ёшли дипломат Тошкент давлат шарқшунослик институти (ҳозирги Тошкент давлат шарқшунослик университети) ва Ўзбекистон Фанлар академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институтини тамомлаган.
2005 йилдан ТИВ тизимида, марказий аппарат ва Пекиндаги элчихонада турли лавозимларда ишлаган. Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори, Марказий Осиё халқаро институти директори ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.
2023 йилдан Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчихонаси маслаҳатчи-вакили, ШҲТ котибияти ҳузуридаги доимий вакил.
Фалсафа фанлари номзоди, 25 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Рус, инглиз ва хитой тилларини мукаммал билади.