Москва метросида ўзбек ва тожик тилларидаги кўрсаткичлар пайдо бўлди

    Биласизми? 14 сентябр 2021 1301

    Ўзбек ва тожик тилларидаги кўрсаткичлар Москва метросининг Бутовский йўналишидаги «Лесопарковская» бекатида пайдо бўлди. Бу ҳақда РБК Telegram-каналида хабар берилган.

    Манбада чоп этилган расмларда вагон эшикларида тожик (кирилчада) ва ўзбек (лотин графикасида) тилларидаги матнлар кўриниб турибди.

    «Лесопарковская» бекатидан автобуслар миграция марказигача қатнайди.

    Аввалроқ Москва шаҳри мерининг иқтисодий сиёсат ва ер-мулк муносабатлари масалалари бўйича ўринбосари Владимир Ефимов шаҳарда меҳнат мигрантларининг кескин етишмаслиги ҳақида эълон қилганди. Унинг сўзларига қараганда, пойтахтда ҳозирга вақтда 200 минг чет эллик ишчиларга эҳтиёж сезиляпти.

    Амалдорнинг сўзларига кўра, ҳозирги вазиятда қурувчилар ва бошқа иш берувчилар «бир-биридан ходимларни сотиб оляпти». Бу эса мигрантлар хизмати нархининг ошишига олиб келади.

    Ефимов, шунингдек яқин вақт ичида меҳнат мигрантларининг Россияга кириш шартлари енгиллашишига умид билдирди.

    Ундан аввал эса Россия Президенти Владимир Путин иқтисоднинг бутун бир тармоқларида ишчи кучлари етишмаслиги ҳақида таъкидлаганди, деб хабар беради Газета.ru

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates