"Внуково" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Антон Алиханов ҳамда бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Бугун Ўзбекистон Президенти МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиб, Ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.