Мўйноққа пушти ва жингалак сақоқушлар учиб келди

    “Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси ходимлари олиб борган назорат тадбирлари давомида пушти ва жингалак сақоқушларнинг галасини тасвирга олишга муваффақ бўлди.

    Бу қушларнинг ҳаво халтаси ҳамда скелети ғовак бўлиши туфайли сувда яхши сузади ва яхши уча олади.

    Колония бўлиб денгиз, дарё ва кўл оролларидаги қамишзорларда тўпланади. Дарахт ва ерга уя қуради. Одатда, 2—3 та тухумини нари ва модаси 35—40 кун навбатлашиб босади.

    Болалари 70—75 кунда учирма бўлади.

    Сони қисқариб бораётган тур сифатида Ўзбекистон Республикасининг "Қизил китоби"га киритилган.

    Бу ҳақида “Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонасининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates