Муаллифлик ҳуқуқини бузган хонандалар жавобгарликка тортилди

    Ижтимоий ҳаёт 21 июн 2022 1039

    Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон ва Туркманистон Республикалари халқ артисти Бобомурод Хамдамов ижросидаги қўшиқлар муаллиф рухсатисиз фойдаланилганлиги юзасидан қонуний чора кўриш тўғрисидаги мурожаат кўриб чиқилди, дея хабар беради Интелектуал мулк департаменти.

    Мурожаатни кўриб чиқиш давомида Бобомурод Хамдамовга тегишли бўлган қўшиқлар фуқаролар О. Қуватов, У. Қуватов ва Ш. Бекмуродов томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда шартнома тузмасдан ижро этилганлиги аниқланди.

    Ваҳоланки, Қонуннинг 19-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахслар асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан, шу жумладан мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкинлиги белгиланган.

    Ҳолат юзасидан фуқаролар О. Қуватов, У. Қуватов ва Ш. Бекмуродовларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177(1)-моддаси биринчи қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, жавобгарлик масаласини кўриб чиқишлик учун тегишли тартибда судга юборилди.

    Суднинг қарорига кўра, ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177(1)-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун тегишли тартибда жарима жазоси тайинланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates