Шундан сўнг ижрочидан товон пули ва маънавий зарар ундириш бўйича судга даъво аризаси киритди.
Суднинг сўрови асосида Адлия вазирлигинг масъул ходимлари ушбу суд мажлисида мутахассис сифатида иштирок этиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берди, дея хабар берди Интеллектуал мулк департаменти.
Суд мажлиси давомида аниқланишича ижрочи Ф.Каримова «Дастингдан» номли қўшиғини ижро этишда ҳамда барчанинг эътиборига етказишда шоира М.Аҳророванинг «Дод дегим келяпти дастингдан» номли шеърига бўлган муаллифлик ҳуқуқларини бузган.
Суднинг тегишли қарорига мувофиқ, шоира М.Аҳророва фойдасига ижрочи Ф.Каримовадан БҲМнинг 100 баробари яъни 37.500.000 сўм миқдорида товон пули ҳамда 5.000.000 сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.