Ўрганишлар давомида «Д.Ш» МЧЖ томонидан «Biseptol» товар белгисига ўхшаш бўлган «Besibtal» номи остида контрафакт дори воситаси ишлаб чиқарилаётгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Эслатилишича, Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига кўра, товар белгисидан ёки адаштириб юбориш даражасида у билан ўхшаш бўлган белгидан товарларда, товарларнинг этикеткаларида, ўровларида қонунга зид равишда фойдаланилганда улар контрафакт деб ҳисобланади.